Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.

    Владислав Хомичга «Фонон» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, академик Муҳсинжон Ашуров ҳамроҳлик қилди.

    Мулоқотда замонавий фан йўналишлари: лазер физикаси, сунъий интеллект, робототехника, квант электроника каби соҳаларда ҳамкорликда тадқиқотлар олиб боришга келишилди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.