Бугун Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири Жамила Вафаеванинг туғилган куни.

Фалсафа фанлари номзоди, доцент Жамила Вафаева 1960 йил Самарқанд шаҳрида туғилган.  64 ёшни қарши олган олима 40 йилдан буён  Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда. 
Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.