Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар номидаги лаборатория фаолияти билан танишди. Муҳандислик физикаси институтида олиб борилаётган тадқиқотлар билан танишди, илмий лабораторияларни кўздан кечирди.

    Мартабали меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.

    Мулоқотда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Агробиотехнология, экология, иқтисодиёт, асбобсозлик, ядро физикаси, муқобил энергия, қишлоқ хўжалиги, туризм соҳалари бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр юритилди. Рус тили ўқитувчиларининг малакасини оширишда Тамбов давлат университети тажрибасини ўрганишга келишилди.

    Шунингдек, туризм соҳаси бўйича Самарқанд давлат университети, Тамбов давлат университети ва Хитой университетлари билан уч томонлама ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

    Маълумот учун, Самарқанд давлат университети Тамбов давлат университети билан 2023 йилда ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Академик мобиллик дастури асосида мазкур университет профессори Антонина Шербак СамДУ рус тили кафедрасида фаолият кўрсатмоқда.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.