Бугун Самарқанд давлат университети доценти Обид Абдуллаевнинг туғилган куни.

    СамДУ Муҳандислик физикаси институти  назарий ва амалий механика кафедраси доценти Обид Абдуллаев 1955 йил Жомбой туманида туғилган. 69 ёшни қарши олган олим 47 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати