Самарқанд давлат университети интеллектуал тизимлар ва

компьютер технологиялари факультети талабаси,

“Келажак бунёдкори” медали, соҳибаси, ёш тадбиркор

Нилуфар Омоновага!

    Сизни бугунги таваллуд кунингиз  билан Самарқанд давлат университети жамоаси номидан самимий муборакбод этаман.

    Ватан равнақи ва тараққиёти учун асосий таянч бўлаётган ёшларнинг  вакили сифатида олиб бораётган фаолиятингиз таҳсинга сазовор.

    Самарқанд давлат университети Сиз каби интилувчан ва иқтидорли талабаси билан фахрланади.

    Юқори салоҳиятли, зиёли ва билимли ёшлар ҳар жабҳада биз учун куч-қудрат манбаи бўлиб хизмат қилади. Бу борада муҳтарам  Президентимиз ташаббуси билан ёшлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг орзу-интилишлари, илғор ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш, иқтидорли йигит-қизларнинг ўз соҳасида, жамоат ишларида эришаётган ютуқларини муносиб рағбатлантиришга катта аҳамият берилмоқда.

    Самарқанд давлат университетининг 6 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Давлат мукофотлари билан тақдирланган. Улар орасида Сизнинг борлигингизни  алоҳида таъкидлашни истайман.

    Сизни дунёга келтирган ота-онангизга, устозларингизга миннатдорлик билдираман.

    Самарқанд давлат университетида таҳсил олиб, дастурлаш ва ахборот технологияларига қизиқувчи ёшларга таълим бериш, дастурчи қизлар фаолиятини ривожлантириш борасидаги ишларингиз  ёшларимиз учун муносиб ибратдир.     

    Сизни таваллуд айёмингиз билан яна бир бор табриклаб, мустаҳкам соғлик, ўқиш ва ишларингизга муваффақият ва улкан зафарлар тилайман!

 

Рустам ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.