Бугун Самарқанд давлат университети оптика кафедраси профессори Неъмат Низомовнинг туғилган куни.

    Неъмат Низомов 1940 йил Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. 83 ёшни қарши олган физик олим 54 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Неъмат Низомов Молекуляр люминисенция илмий мактаби асосчиси. “Ихтирочи” (1986 йил), “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак  нишонлари (2010 йил) соҳиби.    

    Бугунги қутлуғ кун муносабати билан университет жамоаси профессор Неъмат Низомовни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

    Самарқанд давлат университети

    Фахрийлар кенгаши