Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчи ва талабаларига “Мия саратонини даволашнинг инновацион усуллари” мавзусида маъруза ўқиди...

    Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов тадбирни очар экан, Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжарнинг маърузасида қатнашиш Самарқанд давлат университети талабалари учун муҳим тарихий воқеа эканлигини таъкидлади:

    - Бугун Самарқанд давлат университетида Турк дунёсининг фахри ва ғурурига айланган, таниқли олим, Нобель мукофоти лауреатининг илмий маърузаси унда иштирок этаётган ҳар бир тингловчи учун манфаатли бўлишига ишонаман…

    Туркиянинг TUBITAK фонди президенти Ҳасан Мандал сўзга чиқиб, бугунги илм-фан байрами билан тадбир иштирокчиларини табриклади.

    Нобель мукофоти лауреати, профессор Азиз Санжар номидаги стипендия совриндорларига гувоҳнома ва медалларни шахсан Азиз Санжарнинг ўзидан қабул қилиб олди. 

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.

    Шавкат Акрамов олган суратлар.