Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Самарқанд давлат университети профессори Муслиҳиддин Муҳиддиновнинг   ““Хамса”лардаги биринчи достонларнинг қиёсий таҳлили” номли ўқув қўлланмаси нашр этилди.

    Ушбу ўқув қўлланмада Шарқ мумтоз шеъриятида жуда катта ўрин тутган хамсанавислик анъаналари қаламга олинар экан, тўрт буюк даҳо – Низомий Ганжавий, Амир Хусрав Деҳлавий, Абдурҳмон Жомий ва Алишер Навоий “Хамса”ларининг илк достонлари қиёсий таҳлил қилинади. Ушбу достонларда комил инсон тасвири талқин мавзусининг марказига қўйилган ҳолда мазкур тўрт ижодкорнинг ўхшаш ва фарқли томонлари теран ёритиб берилади.

    Ўқув қўлланмадаги таҳлиллар ва бу даҳоларнинг инсон масаласига ёндашувлари, улар илгари сурган тамойиллар ва ғоялар бугун ҳам долзарблигини йўқотмаганини кўрсатади.

    

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.