Самарқанд давлат университетига Владивосток давлат университети ректори Татяна Терентиева бошчилигида делегация ташриф буюрди.  Меҳмонлар билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйичa проректор, профессор Акмал Ахатов учрашув ўтказди.

    Музокараларда томонлар ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий лойиҳаларни ҳамкорликда бажариш ишлари келишиб олинди.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.