Самарқанд давлат университетига Польшанинг Люблин технология университети профессори Марек Милош ва Юрек Монтусевичлар ташриф буюрди. Меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашув ўтказди.

    Музокаралар давомида ҳамкорликда амалга оширилаётган маданий мерос объектларини 3D рақамлаштиш ишлари таҳлил қилиниб, келажакдаги истиқболли режалар белгилаб олинди.

    Самарқанд давлат университети ва Польшанинг Люблин технология унверситети ҳамкорлигида маданий мерос объектларини 3D рақамлаштиш 2015 йилдан бошлаб амалга ошириб келинмоқда. Тадқиқот натижасида СамДУ олимлари Польшада тажриба алмашиш имкониятига эга бўлиш билан бирга мавзуга оид 10 га яқин халқаро конференцияларда иштирок этиб келмоқда. Самарқанддаги музей ва ноёб тарихий обидалар: Регистон, Шоҳи-Зинда, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расадхонаси, Афросиёб музейида ёдгорликлар 3Д рақамлаштирилди.

    Олимлар 2019 йилда Польша ҳамкорлик Миллий Агентлигининг “3D digital SilkRood ” лойиҳаси учун грантини қўлга киритди.  

    Мазкур лойиҳага мувофиқ 5 илмий экспедиция: Тошкент, Самарқанд, Урганч, Хива, Чирчиқ, Бухоро шаҳарларида  ташкил этилди. Бундан ташқари 4 халқаро конференция, 4 семинар-тренинг, 2 виртуал кўргазма, 4 фотокўргазма ташкил этилди. 25 илмий мақолалар, 5 илмий монография эълон қилинди.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.

    Шавкат Акрамов олган суратлар.