Самарқанд давлат университети математика факультети декани, физика-математика фанлари доктори Муҳиддин Мўминов ҳамда профессор Кодаккал Каннан Висванатҳанлар Хитойнинг Ренмин университетида бўлиб турибди.

    Олимларнинг ташрифдан асосий мақсади Ренмин университети математика институти билан англашув меморандумини имзолаш, ҳамкорликда илмий лойиҳалар бажариш, халқаро грант ва тадқиқотлар олиб бориш масалаларини муҳокама қилиш.

    Муҳиддин Мўминов Ренмин университети математика институти директори, профессор Зҳенг Зҳиёнг билан учрашиб, юқоридаги масалалар бўйича келишиб олди. Шунингдек, томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолади.

 

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.