Гожи ўсимлиги Хитойнинг Тибет тоғларида тарқалган доривор ўсимлик. Тиббиётда асосан унинг меваларидан фойдаланилади. Бу мева халқ орасида “қизил олмос”, “ёшлик эликсири” номлари билан машҳур. Бунинг асосий сабаби ўсимлик таркибидаги фойдали моддалар концентрациясининг юқори эканлигида.  Ўсимликдан кўз кўришини яхшилашда, кўз касалликларини даволашда, жигар, буйрак касалликларида, камқонлик, стрессда, қон босимини ошишида, юрак қон-томир касалликларини даволашда фойдаланилади. Шунингдек, ҳозирги кунда кўпайиб бораётган қандли диабет, рак касалликларини даволаш ва олдини олишда самарали эканлиги исботланган. Айниқса, аёллар орасида антиоксидантлик хусусияти туфайли қаришни олдини олувчи, оздирувчи ва ажинларга йўқотувчи восита сифатида жуда қадрланади.

Нодира Нуруллаева

Самарқанд давлат университети

ботаника кафедраси ўқитувчиси (PhD)