Самарқанд давлат университети география ва экология факултети талабалари Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳудудидаги Зарафшон тоғ тизмасининг жанубий-ғарбий ён бағрида жойлашган  “Китоб-геология миллий табиат боғи” да  умумий геология, структуравий геология, минерология, кристаллография, палеонтология ва стратиграфия фанларидан дала амалиётини ўташди.

    Амалиётда соҳа мутахассислари ва кафедра профессор ўқитувчилари томонидан алоҳида илмий ва маданий қимматга эга табиий обектлар, палеонтология, литология ва биология музейлари билан таништирилиб, боғ ҳудудида жойлашган экзоген геологик жараёнлар, яъни кўчкилар ва майдонда ўтилган тоғ иншоотлари ва лаҳимлар ҳақида маълумот берилди.

    Бундан ташқари бўлажак геологлар халқаро эталон ҳисобланадиган Зинзилбон кесмасидаги қуйи девон Emss чегараси Мадмон ва Хўжақўрғон свиталари, ундаги фауна ҳамда флоралар,  геологик қатламлар, структуралар, кўчкилар тўғрисида ва  уларнинг пайдо бўлиш тарихи тўғрисида маълумотлар берилди. Талабалар дала шароитида геологик компас  ва ЖГС қурилмаларидан фойдаланиш ҳамда уларни геологик хариталарда қўллаш кўникмаларига эга бўлдилар.

    Шунингдек, Ҳисор геология қидирув экспедициясида бўлиб, корхона фаолияти ва Ўзбекистондаги маъданли ва номаъдан конлари тўғрисида кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда корхона ходимлари томонидан тушунтиришлар олиб борилди. Корхона музейидаги минераллар ва тоғ жинслари намуналари билан таништирилди.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.