Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 30 апрелдаги қарорига мувофиқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун туризмнинг тарихий билим берувчи, маданий-кўнгилочар, экстремал, экологик, этно-ва пляж туризми турлари бўйича масъул этиб белгиланган.

    Самарқанд давлат университети жамоаси Қурбон ҳайити нишонланадиган байрам кунларини профессор-ўқитувчилар учун мазмунли ўтказиш ҳамда ички туризм ривожи учун муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Шаҳрисабздаги меъморий ёдгорлик Оқсарой мажмуасига саёҳат ташкил қилди.

    Профессор-ўқитувчилар зиёрат давомида Амир Темур қароргоҳи Оқсарой мажмуаси ва унинг тарихи ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.

    - 2018 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатаман. Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 5 кунлик таътил эълон қилинди, - дейди СамДУ инглиз тили кафедраси мудири, профессор Равендер Гаргеш. – Дам олиш кунларимда зиёратга боришни, Ўзбекистон тарихи ва маданиятини яндада чуқурроқ ўрганиш учун қадимий қадамжойларга боришни режа қилган эдим. СамДУ раҳбарияти ташаббуси билан Шаҳрисабзга саёҳат ташкил этилди. Амир Темур қароргоҳи ҳақида кўп маротаба эшитганман, китобларда ўқиганман. Бугун ушбу тарихий ёдгорликни кўриш насиб қилди. Доимгидек ҳайратдаман, ўзим учун тарихий ҳақиқатни кашф қилдим. Ташкилотчилардан миннатдорман. Саёҳатимиз мароқли ўтди…

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.