Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институтида ушбу номдаги халқаро конференция ўз ишини бошлади. Нуфузли анжуманда АҚШ, Россия, Испания, Германия, Италия, Индонезия, Ҳиндистон, Греция, Голландия каби 17 давлатдан 130 дан зиёд олимлар маърузаси билан иштирок этмоқда.

    Беш кун ўтказилиши режалаштирилган конференциянинг илк кунида соҳанинг етакчи олимлари илмий жамоатчиликка постер маърузаларини тақдимот қилмоқда.

    Шунингдек, конференция қуйидаги шўбага бўлинган ҳолда ўз ишини давом эттиради:

- Спинтроника ва магнитотранспорт ҳодисалари;

- Магнитофотоника (чизиқли ва ночизиқли магнитооптика, магнитофотоник кристаллар);     

- Юқори частотали хусусиятлар ва метаматериаллар;

- Суюлтирилган магнит яримўтказгичлар ва оксидлар;

- Магнит наноструктуралар ва кичик ўлчамли структуралар магнетизми;

- Магнитоюмшоқ моддалар (магнит полимерлар, мураккаб магнит суюқликлар ва суспензиялар);

- Юмшоқ ва қаттиқ магнит материаллар;

- Магнит хотирага эга бўлган қотишмалар ва магнитокалорик эффект;

- Магнетизм ва ўта-ўтказувчанлик;

- Мультиферроиклар;

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати,

    Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.