Бугун Самарқанд давлат университети тармоқлар иқтисодиёти кафедраси доценти Шамсиддин Йўлдошевнинг таваллуд топган куни.

    Иқтисодиёт фанлари номзоди Шамсиддин Йўлдошев 1962 йил Самарқанд шаҳрида  туғилган. 61 ёшни қарши олган олим,  35 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

    Самарқанд давлат университети
    Ахборот хизмати.