Германиянинг Марбург университети катта илмий ходими (PhD) Шароф Худойбердиев Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва магистрларига семинар ўтди.

    Шароф Худойбердиев, Германиянинг Марбург университети катта илмий ходими (PhD):

    - Самарқанд давлат университети менинг алма материм. 2003 йилда бакалавр ва 2005 йилда магистратурани тамомлаганман. Бу ерда олган билимларим сабаб ҳозирги даражага эришдим. Бугун факультет фаолияти билан танишдим, бутунлай ўзгарган. Янги биноларнинг барпо этилганлиги, замонавий ва қимматбаҳо лабораторияларнинг борлиги мени жуда хурсанд қилди. Ҳозирда мен ишлаётган Германиянинг Марбург университетидаги илмий муҳитни ҳис қилдим. Марбургда қилиниши лозим бўлган тадқиқотларни СамДУ да ҳам олиб бориш мумкин. Бу профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва магистрант, талабалар учун зўр имконият. Мен ўқиган даврда бу каби шароитлар мавжуд эмасди. СамДУ билан ҳамкорлигимиз доимий давом этади…

    - Бугунги семинар манфаатли бўлди, - дейди СамДУ биология факультети декани ўринбосари Сардор Нарзуллаев. – Шароф Худойбердиевнинг илмий фаолиятини кузатиб борамиз, талабаларимиз билан онлайн маърузалар ва тақдимотлар ўтказади. Бир қатор магистрант ва тадқиқотчиларимизга илмий маслаҳатчи ва раҳбарлик қилмоқда.  Семинарда илмий базалар билан ишлаш ва илмий мақолаларни тайёрлаш, манбалардан фойдаланиш, халқаро грантларни қўлга киритиш бўйича фойдали маълумотларга эга бўлдик. Айниқса хориж тажрибаси биз учун жуда қизиқ. Ўйлайманки, бу каби мулоқотлар бошланиши. Қизиқарли семинар учун Шароф Худойбердиевга миннатдорлик билдирамиз.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати,

    Шавкат Акрамов олган суратлар.