Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик Қодир Ғуломовга!

    Ҳурматли Қодир Ғафурович!

    Ўзбекистон халқ шоири Ғафур Ғулом оиласига етган мусибатга шерикмиз.

    Укангиз, таниқли тарихчи олим, илм-фан фидойиси, ёшларнинг меҳрибон устози,  ЎзМУ профессори Ғуломов Хондамирмирзо Ғафуровичнинг вафоти ҳақидаги совуқ хабар биз самарқандлик зиёлиларни ҳам маҳзун этди.

    Олимнинг ўлими, оламнинг ўлими деб бежиз айтилмаган.

    СамДУ профессор-ўқитувчилари улуғ шоир Ғафур Ғулом  ва фарзандлари билан ҳақли равишда фахрланади. Мазкур сулола билан ўрнатилган дўстлик алоқаларини қадрлайди.  

    Ўтганларимизни Аллоҳ раҳматига олсин. Жойларини жаннатдан қилсин. Охиратлари обод бўлсин.

    Сиз ва яқинларига СамДУ жамоаси ва ўз  номимдан чуқур таъзия билдираман...

 

Рустам Холмуродов,

Самарқанд давлат университети ректори,

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,

Олий Мажлис Сенати аъзоси.