Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов бошчилигидаги профессор-ўқитувчилар Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида ёзувчи, драматург Фармон Тошевнинг “Ялангтўш Баҳодир” номли саҳна асарини томоша қилишди.

    Университет жамоасига манзур бўлган ушбу асарнинг намойиш этилиши 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами олдидан муносиб совға бўлди.

    Спектаклда буюк ўзбек саркардаси Баҳодир Ялангтўшнинг бунёдкорлик ишлари, юрт ободлиги, халқ фаровонлиги йўлидаги хизматлари ўз аксини топган.

    Асар воқеалари асосан XVII асрни ўз ичига олиб, унда Ялангтўш Баҳодирни Тиллакори ва Шердор мадрасаларининг бунёд бўлишига сабаб бўлган улкан меҳнати ва машаққатлари акс этган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.