Самарқанд давлат университетига Туркиянинг Отатурк университети ректори, профессор Ўмер Чўмекли бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

    Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов нуфузли меҳмонлар билан ушрашди.

    Дастлаб, томонлар ўзларининг университетлари ҳақидаги маълумотларни алмашиб, университет тузилмаларини муҳокама қилишди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия таълим ислоҳотларидаги ўзгаришлар бўйича фикр юритилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.