Самарқанд давлат университети интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультетида “ОТА-ОНАЛАР КОНГРEССИ” ўтказилди.

    Конгресс ота-оналарнинг интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультети билан танишишдан бошланди.

    Сунъий интеллект, компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари, дастурий инжинеринг таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабаларнинг ота-оналари факультетдаги ИТ марказ, дастурлаш ва робототехника хоналари фаолиятини кўздан кечирдилар.

    Тадбирда Самарқанд давлат университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Рустам Йўлдошев, ректор маслаҳатчиси Ислом Рустамов, факультет декани Абдусаттор Бобоёров ва ота-оналар иштирок этди.

    Учрашувда таълим тизимидаги ўзгаришлар, имтиҳон жараёнлари, ҲEМИС тизимининг афзалликлари, чет тилини ўрганиш моҳияти, талабалар учун яратилган имкониятлар ва ёшларнинг психологияси бўйича сўз юритилди.

    Самарқанд давлат университети мен учун қадрли, 2005 йил СамДУ филология факультетини тамомлаганман, - дейди Муҳаббат Салоҳиддинова. - Бугун фарзандимни факультети билан танишдим. Барча имкониятлар яратилган. Факультет номига мос тарзда замонавий компьютерлар билан жиҳозланган. Кўриб қувондим. Яхши муҳит шаклланган. Ҳозир ўқув хоналари билан танишиб фарзандларимизга ҳавас қилдим. Бизнинг даврда бунақа шароитлар йўқ эди.  Ушбу имкониятларни яратиб бергани учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан миннатдорман…

  Бугунги учрашув фарзандининг келажагини ўйлайдиган ҳар бир ота-она учун жуда муҳим эди, - дейди Ғуломжон Маҳмаюсупов. – Таълимдаги ўзгаришларни кўриб хурсанд бўлдим. Ўглимнинг ҳашаматли бино ва замонавий хоналарда таҳсил олаётганини кўриб фахрландим. Ҳар бир ота-онага ушбу фахр ҳисси насиб қилсин.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.

    Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.