18 октябрь - Самарқанд шаҳри куни.   Сана муносабати билан эрта тонгдан вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида Амир Темур мақбараси зиёрат қилинди. Шунингдек, Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди.

    Самарқанд шаҳри куни байрами Университет хиёбонида Самарқанд давлат университети талабалари томонидан ҳам кенг нишонланди. Ҳар бир факультет ўзининг саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлари, кўргазмалари, куй-қўшиқлари билан байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.

    - Ер юзининг сайқали бўлмиш Самарқандда байрам кўтаринки кайфиятда ўтмоқда, - дейди Самарқанд давлат университети математика факультети талабаси Оғабек Холиқулов . – СамДУ талабалари Университет хиёбонида биринчилардан бўлиб байрам тадбирларини бошлаб беришди. Самарқанд куни қувноқ ва қизиқарли тарзда ўтаётганлигини талабаларнинг кайфиятидан ҳам сезиш мумкин. Ҳар бир факультет ушбу кунга алоҳида тайёргарлик кўрган. Барчага байрам муборак бўлсин!

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати,

    Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.