Италиянинг Болонья университети қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат илмлари факультети профессорлари Элена Балди ҳамда Гианлуса Аллегро Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтининг 4-босқич талабаларига узумчилик ва интенсив мевачилик фанларидан маъруза ва амалиёт дарсларини олиб бормоқда.

    Профессор Гианлуса Аллегро талабаларга қурғоқчилик шароитида узум навларини етиштириш технологияси ва янги узум навларини яратиш мавзуларида машғулот олиб бораётган бўлса Элена Балди эса иқлим ўзгариши шароитида қурғоқчил минтақaларда интенсив мева боғларини яратиш, уларни ресурс тежамкор ва инновацион усуллар ёрдамида парваришлаш, ҳосилдорлигини ошириш мавзуларида талабаларга сабоқ бермоқда.

    Маълумот учун, Италиянинг Болонья университети дунёнинг нуфузли университетлари халқаро рейтингида 77 ўринда қайд этилган. Университет 1088 йилда ташклил этилган бўлиб, турли ишлаб чиқариш соҳалари, айниқса қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқотлар олиб бориш ва малакали кадрлар тайёрлаш бўйича катта ютуқларни қўлга киритган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.