Туркия жумҳуриятининг 100 йиллигига бағишланган мазкур анжуманда Ипак йўли ва маданий мерос университети биринчи проректори, профессор Жўлибой Элтазаров, Туркиянинг Самарқанддаги Бош консули Салиҳ Жанер, СамДАҚУ ректори Чидем Жанбай, туркиялик олимлар ва СамДУ илмий жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Тадбирнинг очилишида Истиқлол марши ва Туркия Републикаси ташкил топиши ҳақидаги фильм намойиш этилди.

    Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг байрам табригини СамДУ ўқув ишлари бўйича биринчи проректори, профессор Аҳмаджон Солиев ҳавола қилди.

    Маросимга сўзга чиққанлар Туркиянинг тарихи, бугунги ҳаёти, маданияти, урф-одатлари ҳақида сўзлаб берди.

    Шунингдек, Туркология илмий-тадқиқот институти тингловчилари томонидан туркча шеърлар ўқиб эшиттирилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.