Ҳурматли талабалар, сизни инсон дунёқарашини кенгайтириш ва адабий дидини ривожлантиришга қаратилган қизиқарли романларни таҳлилий ўқишни ҳамда шеър ёдлашни кўзда тутувчи Китобдан баҳра олинг, шеър ўқиб давра олингномли танловимизда иштирок этишга таклиф қиламиз.

    Мазкур танлов сизга дўстона ва ижодий муҳитда адабиётнинг мафтункор оламига шўнғиш ҳамда ўз тажрибангизни бошқалар билан ўртоқлашиш имкониятини беради.

    Танлов шартлари:

1. Ҳар бир иштирокчи танлов рўйхатига киритилган учта романни тўлиқ ўқиб чиқиши;

2. Иштирокчи талабалар ўқилган ҳар бир асардан олган шахсий таассуротлари ва асар таҳлили (сюжетини ҳикоя қилиб бериш бунга кирмайди) акс этган қисқача шарҳ тайёрлаб, изоҳлаши.

3. Сараланган 20 та шеърни бошидан-охиригача ёддан, ифодали ўқиб бериши шарт.

    Танловдаги романлар рўйхати:

1. Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси”;

2. Чингиз Айтматовнинг «Қиёмат»;

3. Жек Лондоннинг “Мартин Иден”;

    Танловдаги шеърлар рўйхати:

    Алишер Навоий:

1. Истасангиз...

2. Оразин ёпқач кўзимдин...

    Заҳириддин Муҳаммад Бобур:

3. Яна радифли ғазали…

    Бобораҳим Машраб:

4. Ҳеч кима маълум эмас...

    Абдулла Орипов:

5. Ўзбекистон,

6. Дўстлар ва рақиблар,

7. Чидайсан болам,

8. Мен нечун севаман Ўзбекистонни,

9. Онажон…

    Эркин Воҳидов:

10. Дўст билан обод уйинг…

    Иқбол Мирзо:

11. Ватан,

12. Ўзбек…

    Муҳаммад Юсуф:

13. Она,

14. Онаизор,

15. Тавалло,

16. Менинг эртагимсан,

17. Ўлан,

18. Ўзбек ҳақида баллада,

19. Иқрор,

    Усмон Азим:

20.   Бир қишлоқда яшайди ўғлон…

    Совринлар:

    Учала романни ўқиб, яхши таҳлил қилиб бера олган ҳар бир талабага (шу жумладан, 20 та шеърни ёдлай олган ҳар бир талабага) 1,5 миллион сўм пул мукофоти.

    Романлардан иккитасини ўқиб, яхши таҳлил қилиб бера олган ҳар бир талабага (шу жумладан, 15 та шеърни ёдлай олган ҳар бир талабага) 1 миллион сўм пул мукофоти.

    Битта роман ўқиб, таҳлил қилиб бера олган ҳар бир талабага (шу жумладан, 10 та шеърни ёдлай олган ҳар бир талабага) 500 минг сўм пул мукофоти.

    Эслатма: Танлов ғолиблари ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ўтказиладиган китобхонлар кечасида эълон қилинади.

    Китоб ўқиб, шеър ёдланг ва совринларга эга бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

 

Самарқанд давлат университети

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бошқармаси.