Самарқанд давлат университетида ўтказилган мазкур анжуман ижтимоий барқарорликнинг синергетик муаммоларини муҳокама қилиш, хорижий ва маҳаллий мутахассислар, ўқитувчи, талаба ва тадқиқотчилар, соҳа олимларининг иштирокини таъминлаш, фан ютуқларини таълим соҳасига кенг татбиқ қилиш мақсадида ташкил этилган.

    Конференциянинг асосий мақсади Янги Ўзбекистон шароитида жамиятда барқарорлик ва беқарорлик ҳолатларини назарий-методологик таҳлил қилиш, синергетика янги тафаккурни яратаётганлиги, фанлар соҳасида интеграцияни таъминлаши ва соҳадаги муаммоларни ечимига қаратилган.

    Анжуманда фалсафани янги тараққиёт тамойилларини, дунёқараш, методологияни янгилаш - энг асосий муҳокама мавзуси бўлди.

    Конференция ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг омиллари ва фалсафий тамойиллари, жамиятда барқарорлик ва беқарорликнинг синергетик талқини, янги Ўзбекистонда ижтимоий барқарорлик тенденциялари, давлат ва жамиятнинг ижтимоий барқарорликни таминлашдаги ўрни ва роли, глобаллашув даврида фан, таълим ва инновация муаммоларини ечишда синергетик методологияни ўрни каби йўналишларда иш олиб борди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.