Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси профессори Бобур Ғойибовнинг шу номдаги ўқув қўлланмаси нашр этилди.

    Мазкур ўқув қўлланма Самарқанд давлат университети ўқув режаларига киритилган танлов фан - "Ўзбекистон топонимари тарихи" номли намунавий дастур асосида яратилди.

    Муаллиф ҳар бир мавзуга илова этилган илмий адабиётлар мажмуини таҳлил этган ҳолда Ўзбекистон тарихининг кам тадқиқ этилган муаммоларидан бири - минтақадаги топонимлар тарихини холисона ёритишнинг назарий асосларини очиб беришга ҳаракат қилади. Бу орқали эса талабаларга ўзбек давлатчилиги тарихини ўрганишда ономастик ва топонимик атамаларнинг тутган ўрни тўғрисида атрофлича маълумотлар берилади ва уларни Ватан тарихини янада чуқурроқ ўрганишга йўналтиради.

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.