Кўп маҳсулот етиштирувчи, сифатли, тежамкор…

    Самарқанд давлат университетида “Иссиқхоналар қурилиши ва эксплуатация қилишга бағишланган” халқаро семинар ўтказилди…

    Анжуманда СамДУ профессори Асқар Ҳасанов, Эроннинг “Саэлан Санат” компанияси бош директори Можтаба Аббосий, ташкилот менежери Улар Маҳдий, халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Носиров, вилоят ҳокимлиги масъуллари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

    Семинарда ишлаб чиқариш самарадорлиги юқори бўлган иссиқхоналар қуриш ҳамда эксплуатация қилиш, иссиқхоналарни замонавий ёпмалари, гидропоника усули ва унинг техник ва технологик асослари ҳақида фикр юритилди.  

    - Халқаро семинарда иссиқхоналарни энерегия тежамкорлигига эришиш ва ҳосилдорлигини ошириш мавзуларида фикр алмашдик.  Қишлоқ хўжалиги учун сифатли маҳсулотларни етиштириш муаммолари муҳокама қилинди, - дейди СамДУ назарий ва амалий механика кафедраси профессори Асқар Ҳасанов. – Иссиқхоналардан унумли фойдаланиш кўп факторларга боғлиқ. Улардан асосийлари бу илм фанга асосланган омиллар… Иссиқхоналарни альтернатив энергия билан таъминлаш катта аҳамиятга эга. Семинар доирасида Самарқанд давлат университетида махсус инновацион марказ ташкил этишга келишилди. Марказнинг асосий вазифаси соҳага оид муаммоларни илм-фанга асосланган ҳолда бартараф этади. Яъни, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш, жаҳон стандартига мос иссиқхоналар қурилиши ва энергия тежамкорлигини оширишни назорат қилишдан иборат бўлади.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.