Самарқанд давлат университети тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси ўқитувчиси, PhD Акмал Якубовнинг ушбу номдаги ўқув қўлланмаси чоп этилди.
    Мазкур ўқув қўлланма “Фан ва техника тарихи” фанининг мақсад ва вазифалари, мазмун-моҳиятини ёритиш, бутун дунё глобаллашув шароитида жаҳон илм-фани ва техника соҳасида юз бераётган замонавий ихтироларнинг мазмун-моҳиятини очиб бериш мақсадида тузилган. Шунингдек,  жаҳон илм-фани ва техника тараққиёти тарихида бир неча асрлар давомида юз берган техника ютуқлари ва унинг инсоният ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсири масалаларини талабаларга етказиб беришдан иборат.
    Муаллиф ҳар бир мавзуга илова этилган илмий адабиётлар мажмуини таҳлил этган ҳолда, фан ва техника тараққиёти тарихи муҳим ўрин тутган замонавий фанларнинг ривожланиш тенденцияларини тарихий таҳлил қилишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга талабаларни мутахассисликнинг ўқув режасидан жой олган ушбу фаннинг бош мақсади фан ва техника ривожининг мазмун-моҳиятини ўрганишга йўналтиради.

Самарқанд давлатуниверситети
Ахборот хизмати.