Халқаро ногиронлар ҳамда Конституция куни муносабати билан бир қатор профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлар иштирокида СамДУ бошланғич Касаба уюшмасида учрашув ўтказилди.

    Тадбирда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов иштирок этиб, улар доим университет эътиборида эканлигини алоҳида таъкидлади.

    Дастурхон устида ўтказилган мулоқотда ходимларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига СамДУ бошланғич Касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.