Нобель мукофоти лауреати, АҚШ нинг Шимолий Каролина университети профессори Азиз Санжар номидаги стипендия;

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, “Буюк хизматлари учун ордени” соҳиби Ботирхон Валихўжаев номидаги стипендия.

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик Воҳид Абдуллаев номидаги стипендия;

    Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик Акбар Отахўжаев номидаги стипендия.  

    Азиз Санжар номидаги университет стипендияси учун номзодга қўйиладиган талаблар:

  • Ўқув жараёнида барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло (кўпи билан 25 фоизи яхши даражада) бўлиши;
  • Илмий мақолалари халқаро ва маҳаллий журналларда чоп этилган бўлиши;
  • Илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланаётган университетнинг кимё, биология йўналишлари 2-3-босқич талабаси, 1-босқич магистранти ва  1-2-босқич доктаранти бўлиши лозим.

    Акбар Отахўжаев, Воҳид Абдуллаев, Ботирхон Валихўжаев номидаги университет стипендиялари учун номзодга қўйиладиган талаблар:

  • Ўқув жараёнида барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло (кўпи билан 25 фоизи яхши даражада) бўлиши;
  • Илмий мақолалари халқаро ва маҳаллий журналларда чоп этилган бўлиши;
  • Илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланаётган университетнинг 2-3-босқич талабаси бўлиши лозим.

    Акбар Отахўжаев номидаги университет стипендиясига – Муҳандислик физикаси институти, математика, интелект тизимлар ва компьютер технологиялари факультетлари талабалари давогарлик қилиши мумкин.

    Воҳид Абдуллаев ҳамда Ботирхон Валихўжаев номидаги университет стипендияларига - филология, психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар, тарих факультетлари талабалари даъвогар бўлишлари мумкин.

    Номзодларнинг ҳужжатлари СамДУ Илмий тадқиқотлар бошқармаси, 209-хонада қабул қилинади.

    Ҳужжатлар қабул муддати: 07.12.2023 - 23.12.2023.

    Мурожаат учун тел: +998 99 573 94 82 +998 94 186 28 86

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.