Самарқанд давлат университетига Россиянинг Синергия университети вице-президенти Алихан Хашиев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали меҳмонлар билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов ва интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультети раҳбарияти учрашди.

    Мулоқотда томонлар ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Қўшма таълим дастурлари, СамДУ да Синергия маркази ҳамда ИТ лабораторияларни ташкил этиш бўйича таклифлар илгари сурилди. Шунингдек, биргаликда сунъий интеллектга оид тадқиқотларни амалга ошириш, спорт дастурлаш соҳасини ривожлантириш ҳамда бу бўйича мунтазам мусобақалар ўтказишга келишилди. Бизнес йўналишидаги магистратура мутахассисликларини ташкил этиш режалаштирилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.