Самарқанд давлат университетида битирувчи курс талабалари билан "Давлат фуқаролик хизматига кириш мавзусида" очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбирда СамДУ ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Аҳмаджон Солиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд филиали раҳбари ўринбосари Азизбек Ибрагимов ҳамда кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори Фозилжон Ахатовлар иштирок этди.

    Мулоқотда битирувчиларни иш билан таъминлаш, уларни ишга жойлаштириш масалалари бўйича сўз юритилди. Шунингдек, argos.uz сайти орқали вакант иш ўринларини топиш, номзодларга қўйиладиган талаблар ва уларни бажариш усуллари бўйича маслаҳатлар берилди.

    Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар...

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.