Бир ҳафта давомида Япониянинг Тоттори университети олимлари томонидан ўтказилган ўқув курсида СамДУ талабалари фаол қатнашиб Самарқандга қайтиб келди.

    Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов мазкур талабалар билан учрашиб, Япония таассуротлар тўғрисида гаплашди. Шунингдек, ушбу сафар талабаларга янада кўпроқ масъулият юклашини таъкидлади. Талабаларга Япония тажрибасини чуқур ўрганиб юртимизда аграр соҳани ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиш зарурлигини такидлади.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.