Бугун Самарқанд давлат университети профессори, филология фанлари доктори, ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири Ибодулло Мирзаевнинг туғилган куни.

        Профессор Ибодулло Мирзаев Самарқанд давлат университетида узоқ йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўзбек тили ва адабиёти фани ривожига муносиб ҳисса қўшган олимнинг ўнлаб илмий тадқиқотлари, монография ва ўқув қўлланмалари нашр этилган. 40 дан ортиқ машҳур рус ва хорижий адабиётшунос ҳамда тилшунослар олимларнинг мақолаларини франсуз тилига таржима қилгани таҳсинга сазовордир.
Ибодулло Мирзаев Бош муҳаррирлигида "Алишер Навоий", "Тил. Таълим. Таржима." номли халқаро электрон журналлар бутун илм аҳли учун манфаатли бўлиб, ўзининг кўп минг сонли ўқувчилари ва кузатувчиларига эга. Мазкур журналлар Самарқанд давлат университетининг номини бутун дунёга тарғиб этаётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
      Самарқанд давлат университети жамоаси олимга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди. Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, касбингизга барака берсин.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.