Бугун Самарқанд давлат университети профессори, физика-математика фанлари доктори Рустам Ибодовнинг туғилган куни

    Профессор Рустам Ибодов Самарқанд давлат университетида узоқ йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Самарқанддаги назарий физика мактабига асос солган таниқли олим нафақат мамлакатимизда, балки халқаро доираларда ҳам кенг эътироф этилган.

    Олимнинг ўнга яқин халқаро грант ва фундаментал лойиҳалари физика соҳаси тараққиёти учун хизмат қилиб келмоқда. Айниқса, германиялик ҳамкорлар билан ишлаб чиққан халқаро гранти алоҳида таҳсинга сазовордир.

    Самарқанд давлат университети жамоаси Рустам Ибодовга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди. Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, касбингизга барака берсин.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.