Самарқанд давлат университети психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факультети талабалари А.С. Грибоедов номидаги Москва университетида ўтказилган онлайн халқаро ёшлар конференциясида “Психологик ва педагогик назария ҳамда амалиётдаги анъаналар ва янгиликлар” мавзусида маъруза қилди.
    СамДУ талабалари Даря Углова "Самарқандлик ўрта мактаб ўқувчиларини касбга йўналтиришнинг ўзига хос хусусиятлари”, Милана Сичкина "Кичик мактаб ўқувчиларининг ўзини ўзи қадрлаш хусусиятлари",  Захробону Эсанова "Ўсмирлик давридаги тажовуз ҳодисасини ўрганишнинг асосий илмий ёндашувлари", Анжелика Зарабян “Ўқитувчиларнинг чидамлилиги, тадқиқотга асосий ёндашувлар” каби маърузалари конференция иштирокчилари томонидан алоҳида эътироф этилди.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.