Самарқанд давлат университети математика факультетига Саудиа Арабистонининг Таиф университети профессорлари Азҳари Абдалла Элҳаг Моҳамед ва Моҳаммед Мнзооллар ташриф буюрди.

    Бундан асосий мақсад факультетлар ўртасидаги илмий ва амалий ҳамкорлик масалаларини йўлга қўйишдир.

    Ташриф давомида хорижлик олимлар математик моделлаштириш кафедрасида бўлиб, профессор-ўқитувчи ва докторантларга илмий тадқиқот мавзулари доирасида эришган ютуқлари ва олиб бораётган тадқиқотлари билан таништирди.

    Шунингдек, кафедраданинг илмий семинарда маъруза қилишди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати