Самарқанд давлат университети Хитой университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиради...

    Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Пекин халқаро тадқиқотлар университетида ўтказиладаган Ўзбекистон-Хитой таълим форумида иштирок этади.

    Мазкур халқаро форум икки давлат олий таълим, фан ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама кенгайтириш ва янги босқичга олиб чиқишда муҳим платформа вазифасини ўтайди.

    22-23 январь кунлари Хитой пойтахти Пекин шаҳрида ўтадиган форумда икки мамлакатдан 100 дан ортиқ олий таълим муассасалари раҳбарлари, илм-фан вакиллари, вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этади.

    Ўзбекистон – Хитой таълим форуми доирасида СамДУ ректори Рустам Холмуродовнинг хитойлик ҳамкорлар билан бир қатор муҳим учрашувлари белгиланган:

1.Шенянг Аграр университети

(Shenyang Agricultural university);

2.Жилин халқаро таълим университети

(Жилин Интернатионал студиес университй);

3.Шимолий-ғарб политехника университети

(Northwestern Polytechnical University);

4.Хейлонгжиянг университети

(Heilongjiang University);

    Мазкур университетлар ва бошқа олий таълим муассасалари ректорлари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаши кутилмоқда.

    Ушбу ҳамкорлик шартномаларида талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви,  малака ошириш ҳамда қисқа ва узоқ муддатли стажировкалар, қўшма лойиҳалар ва таълим дастурларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.