Негмат Низомов ­– Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институти оптика ва спектроскопия кафедра просесссори, физика-математика фанлари доктори.

    Негмат Низомов илмий раҳбарлигида 2 докторлик ва 14 номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган. Олим физика фанининг люминестсенция соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. 10 ихтиро, 1 монография, 300 дан ортиқ илмий ва услубий ишлар муаллифидир.

    Шунингдек, бугунга қадар 200 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар нашр эттирган.  55 мақоласи Scopus va Web of Science базасига кирувчи журналларда эълон қилинган.

    Негмат Низомов ташаббуси билан Марказий Осиёда ягона бўлган замонавий асбоблар билан жиҳозланган молекуляр люминестсенция лабораторияси ташкил этилди. СамДУ даги мазкур лабораторияда физика, кимё, биология, тиббиёт ва озиқ-овқат саноатида кенг қўлланиладиган органик бўёқларнинг эритмалари, полимер матрисалари ва плёнкаларидаги фотофизик ва фотокимёвий жараёнлар ўрганилмоқда.

    Олим “Xалқ таълими аълочиси”, “Мехнат фахрийси” нишонлари билан тақдирланган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.