Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Юридик бошқармаси бошлиғи,

юридик фанлар доктори, профессор К.Қ.Рашидовга!

Ҳурматли Комил Қаюмович!

 

Туғилган кунингиз билан самимий табриклайман. Масъулиятли ва шарафли ишларингизга муваффақиятлар тилайман.

Самарқанд давлат университети жамоаси Сизни таниқли дипломат ва ҳуқуқшунос олим сифатида яхши билади, қадрлайди. СамДУ битирувчиси эканлигингиздан, меҳнат фаолиятингизни жонажон университетимизда бошлаганингиздан ҳақли равишда фахрланади.

Олтмиш ёш умрнинг донишмандлик фасли бошланишидир. Тўпланган катта ҳаёт тажрибасини фарзандлар, шогирдлар, ёшлар билан баҳам кўриш давридир.

Сиз дипломатлик ва олимликни баравар олиб бораётган, ҳар иккаласида ҳам етарли тажриба тўплаган ноёб мутахассиссиз. Бу борада СамДУ ёш ҳуқуқшунослари учун ҳам намуна ва ибрат бўлишингизга ишонаман.

Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хотиржамлик тилайман.

Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, илмингизга барака берсин.

 

Рустам ХОЛМУРОДОВ,

Самарқанд давлат университети ректори,

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,

Олий Мажлис Сенати аъзоси.