Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Ўзбекистон-Хитой таълим форумида иштирок этиш учун Хитойда бўлиб турибди.

    Ташриф давомида Хейлонгжиянг университети ректори Ван Тсинбао билан учрашди.

    Мулоқотда Ўзбекистон ва Хитой давлатлар цивилизацияси, маданияти, тарихи, ислом фалсафаси, давлатчилик тарихини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот марказини ташкил этишга келишилди.

    Учрашув сўнгида ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.