Ҳотам Умуров – Самарқанд давлат университети Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси профессори, филология фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси.

    Олим фаолияти давомида 9 дарслик, 12 ўқув қўлланма, 35 ўқув-услубий қўлланма, 13 монография, 12 рисола, 5 жилдлик сайланма ва 500 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган. Шунингдек, 2 мақоласи Ссопус базасига кирувчи журналда эълон қилинган.

    Ҳотам Умуров илмий раҳбарлигида 6 фан докторлик ва 14 фан номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган.

    Ҳотам Умуровнинг илмий фаолиятида ўзбек адабиётида психологизм муаммосини, хусусан, ўзбек романларида психологизм масаласини ўрганиш марказий ўрин тутади.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.