Саидаҳмат Лақаев - Самарқанд давлат университети математик физика ва функционал анализ кафедраси мудири, физика-математика фанлари доктори, академик, «Дўстлик» ордени соҳиби.  Олимнинг Scopus, Web of Scince халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда 65 ҳамда республика илмий журналларда жами 80 га яқин мақолалари эълон қилинган.

    Академик Саидаҳмат Лақаев чизиқли операторларнинг спектрал назарияси ва математик физика соҳаларида халқаро илмий ҳамжамият томонидан эътироф этилган Математик анализ ва унинг замонавий математик физикага тадбиқлари номли ўз илмий мактабини яратган. Олимнинг Scopus базасидаги ҳ-индекси 15. Илмий раҳбарлигида 5 докторлик ва 23 номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.