Облоқул Қувондиқов – Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институти умумий физика кафедра профессори, физика-математика фанлари доктори.

    Облоқул Қувондиқов илмий раҳбарлигида 1 докторлик ва 14 номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган. Олим физика фанининг электромагнетизм соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. 3 ихтиро, 4 монография, 400 дан ортиқ илмий ва услубий ишлар муаллифидир.

    Шунингдек, бугунга қадар 300 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар нашр эттирган.  50 мақоласи Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда эълон қилинган.

    Облоқул Қувондиқов ташаббуси билан Марказий Осиёда ягона бўлган замонавий асбоблар билан жиҳозланган электромагнетизм илмий тадқиқот лабораторияси ташкил этилди. СамДУ даги мазкур лабораторияда 7 нафар илмий тадқиқотчилар электр ва магнетисм соҳасида изланишлар олиб бормоқда.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати,

    Шавкат АКРАМОВ олган суратлар