Нона Аванесова - Самарқанд давлат университети археология кафедраси профессори. Марказий Осиёда бронза даври чорвадор жамоалар моддий маданияти йўналишида тадқиқотлар олиб борувчи йирик мутахассис. Нона Аванесова 4 монография, 6 рисола, 150 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи.

    Олиманинг тадқиқот натижалари хорижий мамлакатларда ҳам машҳур. Бугунги кунда Франция, Германия, Россия, Италия, Хитой каби давлатларнинг археология илмий мактабларида Нона Аванесова тадқиқотлари натижаларидан фойдаланилади.

    Нона Аванесова 1 халқаро ва республика журналларида таҳририят аъзоси ҳисобланади. Scopus базасидаги h-индекси 2.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.