Ҳақиқатдан ёлғон кўп бўлган, ҳатто қариндошлик алоқалари манфаат устида қуриладиган дунёда ростгўйлик ва самимийлик ноёб характерга айланади. Мана нима учун ростгўй ва самимий инсонларни кўпроқ қадрлашимиз керак.

    Ҳалол инсонлар билан алоқа мустаҳкам кўприклар қуради. Улар бизни шахс сифатида юксалтиришади. Ёлғончи инсонлар сизни қанчалик бахтсиз қилишса, ростгўй ва самимийлар олдида инсон ўзини шунчалик бахтли ҳис қилади, чин кўнгилдан очилади, ишонади, ўзи бўлиб билади.

    Вақт ўтган сари бунақа инсонлар биз учун ҳаёт компасига айланишлари мумкин. Улар бизга ишончли маслаҳатчи, дўст, кўмакчи бўлиши мумкин. Улар бизга алдамасдан тўғри йўлни кўрсатишлари учун ҳам уларни қадрлаймиз.

    Улар ўзларининг ростгўйлиги билан бизни ҳам яхшиликка, инсонийликка ундашади. Биз улар таъсирида ўз қадриятларимизни ўзгартирамиз.

    Атрофингизда самимий ва ростгўй инсонлар бўлса, уларни қадрланг. Бу хусусиятлар кучсизлик деб қараладиган замонда яшамоқдамиз. Ёлғон уддабуронлик, манфаат ишбилармонлик деб кўриладиган жамиятда самимий инсонларни қадрламаслик гуноҳ бўлса керак.

 

Asaxiy Books компанияси асосчиси

Феруз АЛЛАЕВ фейсбук саҳифасидан олинди.