Тадбирни Самарқанд давлат университети филология факультети декани, профессор Азамат Пардаев кириш сўзи билан очиб берди.

    Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, Муслиҳиддин Муҳиддинов, профессор Ибодулла Мирзаев, филология фанлари доктори Усмон Қобилов, доцент Собиржон Тоҳировлар маърузалари билан иштирок этдилар.

    Конференцияда Навоийшунос олимлар “Алишер Навоий ҳаёти ва ижодининг чет элда ўрганилиши”, “Алишер Навоий шеъриятида образ-тимсоллар трансформацияси”, “«Хамса»да Алишер Навоий ва Абдураҳмон учрашувлари талқини” мавзулари бўйича маъруза қилди…

    Тадбир сўнгида факультет талабаларидан ташкил топган “Навоий издошлари” ижодий тўгараги аъзоларининг чиқишлари барчани хурсанд қилди…

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.