Анжумандан кўзланган мақсад Марказий Осиё парвоз йўли стратегиясини муҳокама қилиш. Конференция Ўзбекистон қушларни асраш жамияти томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, учиш йўллари ва кўчманчи қуш турлари бўйича 17 халқаро эксперт иштирок этди.

    Бутунжаҳон қушларни муҳофаза қилиш ассоциацияси (BirdLife International, Буюк Британия ва Бельгия), Bombey Natural History Society (BHNS, Ҳиндистон), Field Ornitology Group (Шри-Ланка, FOGSL), Қироллик Табиатни муҳофаза қилиш жамияти (RSPN, Буюк Британия), Непал Қушларни сақлаш хизмати (BSN, Непал), Қозоғистон биохилма-хиллигини сақлаш уюшмаси (ACBC, Қозоғистон) вакиллари шулар жумласидандир.

    “Ўзбекистон қушларни асраш жамияти” республика нодавлат нотижорат ташкилоти Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида, жумладан, Самарқанд вилоятида ноёб қуш турларини ўрганиш ва муҳофаза қилиш билан шуғулланади.

    Самарқанд давлат университети қошида «Фламинго» талабалар орнитологик клуби фаолият юритмоқда. Талабалар тўгараги раҳбари экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси доценти Лейла Белялова.

    Малумот учун: 2024 йилнинг 12-17 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция (CMS COP14) иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши бўлиб ўтади.

Самарқанд давлат университети

 Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.