Адабиётшунос олим, филология фанлари номзоди Абдувоҳид Худойбердиевнинг шу номдаги рисоласи нашрдан чиқди.

    Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатларда компьютер ҳаётни бошқариш пультига айлантирганига қарамай, болалар ўқиш учун мактабга боришмоқда. Ўқитувчилар замонавий технологияларни ўз имконияти даражасида қўллашга уринмоқда. Бугунги кунда ўқитувчилар мультимедия доскаси, проэктор, принтер, сканер, компьютердан фаол тарзда фойдаланишмоқда.

    Тақдимотлар, матн, аудуо ва видео материалларни тайёрлаб ишга туширмоқда, ўқув материалларини интернетдан топиб, уни компьютерга юкламоқда. Мактаб ўқувчилари учун тестларни сайтлар тузишаяпти.

    Дарслар ўйин ёрдамида ташкил қилинаяпти. Бу эса, ўқувчилар кўникмаларини ривожлантирмоқда. АҚШ мактабларида жамиятшунослик фани ўқитувчилари ўқувчиларга онлайн-ўйинда шахсий юридик фирмани очишни таклиф этадилар.

    Шундай қилиб, болалар фуқаролик жамияти асосларини ўрганишади ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўрганадилар. Мактаблардаги таълим берувчи ўйинларда ўқувчилар Американи Колумб билан, радиони Попов билан кашф этдилар. Ўйин мактабдаги мураккаб ва зерикарли мавзуларни мажбурламасдан ўргатишнинг энг яхши усули. У бир вақтнинг ўзида ҳам ўқитади ва рағбатлантиради. Бугунги замонавий таълим тизими ўқитувчидан доимий изланишни, ўқувчилардан мустақил фикрлашни талаб этади. Шу боис, АҚШ мактаблари янги технологияларнинг ўчоғи, десак бўлади. Ҳар бир янгилик тезликда амалиётга тадбиқ этилади. Мазкур рисолада ҳам ана шу фаолиятни ёритишга эътибор қаратилган.

    Китобдаги муҳим жиҳатлардан бири ватандошларимизнинг фарзандлари бу муҳитга, жараёнга тез мослашаётганлиги, зарур билим ва кўникмаларга эга бўлаётганлиги қувонарли ҳол.

    Шу сабабдан ёшларимизни замонавий билимлар билан қуроллантириш, тил ўрганиш, янги технологиялардан хабардор қилиб бориш бугунги кундаги долзарб вазифалардан ҳисобланади. Ушбу рисола ана шу нуқтаи назардан ҳам муҳим аҳамият касб этади.

 

Мардон Болтаев

Самарқанд давлат университети доценти.